Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 07:59

Тожикистоннинг Исфарасида «ўзбек бозори» ёпилди (ВИДЕО)


Исфара шаҳридаги йирик «Навбаҳор» бозори ҳудудидаги ҳувиллаб қолган "Ўзбек бозори"

Тожикистоннинг Исфара шаҳридаги йирик «Навбаҳор» бозори ҳудудидаги «Ўзбек бозори» ҳувиллаб қолди. Озодлик радиоси тожик хизматининг хабар қилишича, яқиндагина бу савдо расталари одамлар билан тўла эди.

Исфарадаги ўзбек бозорлари вакили Абдуғани Рауфовнинг сўзларига қараганда, бозорнинг ҳувиллаб қолишининг асосий сабабларидан бири Тожикистон томонидан белгиланган юқори божхона тўловларидир.

Ўз навбатида Исфара шаҳри раисининг ўринбосари Собит Умарзода ўзбек тадбиркорларининг мато ва бошқа маҳсулотлари сифати паст бўлгани ва шу сабабли талаб суст эканлиги учун «ўзбек бозори» ёпилганини айтган. Унинг қўшимча қилишича, айни дамда ўзбек тадбиркорлари шаҳарнинг бошқа бозорида мева сотиш билан шуғулланмоқда.

Тожикистон шимолидаги ўзбек бозори ҳувиллаб қолди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:54 0:00

Исфара шаҳар раисининг ўринбосари божхона секторидаги муаммолардан ҳам кўз юммади. Унинг таъкидлашича, ўзбек тадбиркорлари Тожикистондан божхона тўловлари бекор қилинишини сўраган. Бироқ шу йилнинг ёзида ўзбек расмийлари Тожикистон фуқароларига чегарадан 10 килограммдан ортиқ юк олиб ўтишни тақиқлаган. Шундан сўнг Тожикистон ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари олиб кирадиган юк вазини 50 килограмм қилиб чеклаб йўқди.

"Айни дамда божхона тўловларини бекор қилиб бўлмайди, чунки Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида бу борада бирорта ҳам ҳужжат имзоланмаган", - дея қўшимча қилади Собит Умарзода.

Уч ой муқаддам "Навбаҳор"да 100га яқин ўзбекистонлик фаолият юритарди. Улар асосан озиқ-овқат маҳсулотларини сотар эди.

Тожикистон ҳукуматининг маълум қилишича, 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми 220 миллион долларга етган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG