Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 07:33

АНДИЖОН – "Оддий халққа йўқ свет бойларга бемалол!"


Иллюстратив сурат

АСАКА. Бизнинг Асака тумани, Ҳамдўстлик МФЙ, Ойбек кўчасида кўп қаватлик уйларга ва Новкан маҳалласига "Асака дон маҳсулотлари" корхонаси свет беради.

Лекин буларнинг қўлида график деган нарса йўқ¸ қачон ўчириб қачон ёқиш ҳақида ёзма буйруқ электросетдан йўқ. Қачонки, завод директори Бахтиёр Гапиров ўчир деса ўчиради, ёқ деса ёқади.

Бир-икки марта маҳалламиз оқсоқоллари тўполон қилиб боришди, лекин бойвачча директор қабул ҳам қилмади.

Ахир инсоф ҳам керакда, одамга. Майли, кунига керак бўлса 1-2 соатдан ўчирсин, ўн соатлаб эмасда. Биз электросетга мурожаат қилсак, “биз ун заводингни ўчир, халқни эмас”, деб айтганмиз. Аммо бу директор бола ўз манфaатини халқ манфаатидан устун қўймоқда.

Энг қизиғи шундаки, бойларнинг молхонасида, кўмир омборида, акфа, шлакаблок цехларида, ЎзГазОйл ва бошқа корхоналарда ҳеч қачон свет ўчмайди. Узунқулоқ гапларга қараганда, бу жойлардаги тадбиркорлардан пулини олиб, свет берaяпти. Қарияларимиз эрталаб ва кечқурун таҳорат олгани қийналaяпти, болаларимиз шамнинг ёруғида дарс қилaяпти, касалларга қийин бўлaяпти. Лекин, туман ҳокимлиги ҳам бу адолатсизликка умуман эътибор бермаяпти.

(Бу хабар Озодликка 5 декабрь куни келган. ST даракчиси ўз гапларини асослаш учун Озодликка фото йўллаган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG