Шошилинч хабар
19 январ 2019, Тошкент вақти: 03:10

ҚАШҚАДАРЁ – “Бир-икки қарздор хонадонни деб бутун қишлоқ сувсиз қолдирилди”


ЯККАБОҒ. “Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Маданият қишлоғидан ёзяпман. Бизнинг қишлоқда баъзи оилалар сувдан қарздор. Лекин уларни деб мана, 15-20 кундирки, бутун қишлоқдан сувни узиб қўйишди. Пул тўлаган оилаларнинг айби нима? Биз қўшни қишлоқдан сув ташишга мажбур бўляпмиз. Кўчамиздаги 25-30 оила бир крандан сув олади. Унда ҳам фақат эрталаб ва қечқурун. Сув босими паст, биттагина челакни тўлдириш учун 10 дақиқа кетади. Йўлларимиз расволигини айтмай қўяқолайлик. Бизнинг кўча қачон обод бўларкан? Қачон сув таъминоти яхшиланаркан?”

(Бу хабар Озодликка 3 январь куни келган)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG