Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 07:38

“Уйда свет йўқлиги боис телефонни машинада зарядлаётганимда ЙҲХ босиб олиб кетди”


Сирдарё шаҳри, Гулистон кўчасидаги 109-уйнинг 4-хонадонида яшайдиган 53 яшар Шавкат Юсуповнинг OzodMikrofon га арз қилишича, Сирдарё шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари электр чироғи ўчгани боис уйининг олдида турган машинасида телефонини заряд қилаётган пайтда, зўрлик билан олиб кетишган.

“Тўғри, мен ишдан келиб уйда озгина ароқ ичгандим. Свет ўчиб қолган эди. Телефонимни зарядлаш учун уйимнинг олдида турган машинамга тушдим ва зарядга қўйиб ўтиргандим. Шу пайт икки нафар ГАИ ходими келиб, ҳужжат ҳам сўрамасдан мени машинасига босиб, отделга олиб кетди. Кейин гўёки, мени қайсидир бир кўчада тўхтатишгандай қилиб баённома тузишибди, у баённомани мен кўрганим ҳам йўқ. Отделдан қайтгунимча машинамни эвакуаторга ортиб, жарима майдонига олиб бориб қўйишибди”, дейди Шавкат Юсупов.

“Уйда свет йўқлиги боис телефонимни машинада зарядлаётганимда инспекторлар босиб олиб кетишди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:46 0:00
Бевосита линк

----------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG