Шошилинч хабар
19 январ 2019, Тошкент вақти: 02:46

Трамп "шатдаун" туфайли Давос анжуманига бормайди


Дональд Трамп

АҚШ президенти Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форумига (ЖИФ) сафарини бекор қилди.

Трамп Твиттер орқали ўз қарорини Мексика билан чегарага девор қуриши масаласида Конгрессдаги кўпчиликни ташкил қилувчи демократлар билан келишолмаётгани билан изоҳлади.

"Чегаралар хавфсизлиги ва мамлакатимиз учун ўта муҳим бўлган хавфсизлик масаласида демократларнинг муросасиз мавқеи туфайли мен ЖИФни ҳурмат қилган ҳолда ўта муҳим бўлган Давосга ташрифимни бекор қиламан", –деб ёзди Трамп. У ташриф бекор қилингани боис тадбир ташкилотчиларидан узр сўради.

Бундан аввал Трамп жанубий чегарага девор қуриш учун Конгрессдан беш миллиард доллардан кўпроқ пул сўраган эди. Бироқ Конгрессдаги демократик кўпчилик бу қурилишни молиялашдан бош тортди. Бу ўз навбатида хукумат фаолияти қисман тўхтаб қолишига сабаб бўлди. 22 декабрдан бошлаб 800 мингга яқин америкалик давлат хизматчилари маош олмаяпти. Bloombergнинг хабар беришича, мамлакатда ишлаб чиқариш ҳар икки ҳафтада 0,1 фоизга қисқармоқда.

10 январь куни Трамп Мексика билан чегарага девор қуриш масаласи ҳал қилинмайдиган бўлса, мамлакатда фавқулодда ҳолат эҳтимоли эълон қилиш эҳтимоли ҳақида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG