Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 06:17

Huawei компанияси асосчисининг қизи АҚШ сўрови билан Канадада ҳибсга олинди


Meng Wanzhou Huawei корпорациясининг молиявий директори лавозимида ишлайди.

Huawei асосчисининг қизи, Хитойдаги энг йирик технология компаниясининг моливий директори Канадада ҳибсга олинди ва унинг АҚШга экстрадиция қилиниши кутилмоқда. Бу воқеа АҚШ билан Хитой ўртасидаги савдо уруши сақланиб қолаëтган бир вазиятда глобал фонд бозоридаги асабийликни янада кучайтирди.

Huawei Technologies Co Ltd компаниясининг бош молиячиси, 46 яшар Менг Ванжоунинг ҳибсга олиниши АҚШ билан Хитой ўртасидаги савдо урушини 90 кун тўхтатиб туриш тўғирсида шанба куни эришилган келишувни хавф остига қўяди. Менг Ванжоу икки давлат президенти шундай келишувга эришган куни ҳибсга олинган.

Унинг ҳибсга олинганини Канада ҳокимият идоралари чоршанба куни ошкор қилди. Бу ишдан хабардор мулозимнинг айтишича, ҳибсга олиш АҚШ санкциялари билан боғлиқ.

Ғарб матбуотининг билдиришича¸ АҚШ ҳуқуқ тизимлари дунёдаги энг йирик телекоммуникация жиҳозлари ишлаб чиқарувчи Huawei компанияси устидан тергов олиб бориб бормоқда. Компания 2016 йили АҚШда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ушбу мамлакатнинг экспорт ва санкцияга оид қонунларига зид равишда Эронга етказиб берганликда гумон қилинмоқда.

Ўтган йили 93 миллард доллар даромад олган Huawei компанияси раҳбарларидан бирининг ҳибсга олинганини тасдиқдовчи баёнот берди.

Хитой томони АҚШ Huawei компанияси раҳбарларидан бирининг ҳибсга олингани сабабини ошкор қилмаётганини айтди.

Хитой Фанлар академиясининг Хитой-АҚШ муносабатлари бўйича эксперти Лу Сианг Менгнинг қамоққа олинишини “эсанкиратувчи ҳолат” деб атади.

Хитойнинг Твиттерга ўхшаш Вейбо платформасининг бир фойдаланувчиси хитойликларни АҚШнинг Apple Inс компанияси товарларини бойкот қилиб, Huawei масулотларини харид қилишга чақирди.

Калифорниядаги Чапмэн университети профессори Жиа Веншан Менгнинг ҳибсга олинишини “АҚШ-Хитой савдо музокараларига путур етказиши мумкин”, деб айтди.

Менгнинг ҳибсга олинишига айрим Вашингтон сиëсатчилари зудлик билан муносабат билдирди.

Сенатор Бер Сассе бу ишни мақтаб, “Huawei асосчиси қизининг ушланишини компания АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини бузгани учун қилинганини” билдирди.

Сенатор¸ “аксарият ҳолларда Хитой ширкатларининг бундай ҳатти-ҳаракатлари ортида давлат туришини” қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG