Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 06:18

CNN: АҚШ Қора денгизга ҳарбий кемасини олиб кириши мумкин


Украина ва Россия ўртасидаги кескинлик давом этаëтган бир вазиятда¸ АҚШ Қора денгизга ўз крейсерини олиб киришни муҳокама қилмоқда¸ деб хабар қилди CNN телеканали.

Шахси очиқланмаган уч АҚШ расмийсига таянган CNNнинг билдиришича¸ Пентагон расмийлари Давлат департаментидан Туркияни Ўрта ер ва Қора денгизларини туташтирувчи Босфор ва Дарданелл (туркча номи Чаноққалъа) бўғозларидан АҚШ ҳарбий кемаси ўтиши мумкинлигидан огоҳлантиришни сўраган.

Мавжуд халқаро келишувга кўра¸ ҳудуди Қора денгиз соҳилига чиқмайдиган давлатлар ўз ҳарбий кемаларининг Босфор ва Дарданелл бўғозларидан ўтиши ҳақида камида 15 кун олдин Туркияни хабардор қилиши шарт.

CNN манбалари АҚШ крейсерининг Қора денгизга кириши ҳақида узил-кесил қарор берилмагани¸ аммо Пентагон ҳар қандай вазиятда халқаро нормаларга мувофиқ эркин ҳаракатланиш ҳаққидан фойдаланишга тайëр туришини таъкидлаган.

25 ноябрь куни Россия Украинанинг Қора денгиздаги учта кемаси ва 24 нафар денгизчисини асирга олганидан сўнг Киев ҳукумати НАТО давлатларидан Қора денгиздаги "ҳарбий ҳозирлигини кучайтириш"ни сўрамоқда.

Украина томони таъкидича¸ бундай чора Қримни аннексия қилиб¸ мамлакат шарқидаги сепаратчиларни қўллаб келаëтган Россияни навбатдаги агрессиядан “тийиб турувчи” омил бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG