Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 06:38

Европада Италия мафиясига қарши полиция амалиётлари ўтказилмоқда


Европа Иттифоқи суд ҳамкорлиги ташкилоти рамзи.

Италия, Германия, Бельгия ва Ҳолландия полицияси «Ндрангета» деб аталган итальян мафия гуруҳига қарши қўшма амалиётларни ўтказмоқда.

Бу ҳақда 5 декабрь куни Ҳаагада ўтган матбуот анжуманида Европа Иттифоқи суд ҳамкорлиги ташкилоти вице-президенти Филиппо Спизия маълум қилди.

-Эрталабдан бошлаб мазкур жиноий ташкилотга аъзо бўлганларни қамоққа олиш учун Европа давлатларига 90та ордер берилди,-деди Спизия.

Хабарда айтилишича, 5 декабрь куни Европа давлатларида камида 90 киши қўлга олинган.

Германияда мазкур ордерлар асосида 65та объектда тинтув ўтказилиб, 14 киши қамоққа олинган. Германияда гумонланаётганлар сони 47 кишини ташкил этмоқда.

Аввалроқ Италияда “Коза ностра” мафия гуруҳи бошлиғи сифатида гумонланаётган 80-ёшли Сеттимо Минео мафиянинг 45 нафар аъзоси билан биргаликда қўлга олингани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG