Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 06:28

Ўзбекистон уч йил ичида ЯИМни аҳоли жон бошига 2000 долларга еткизмоқчи


Иллюстратив сурат.

Жаҳондаги қашшоқ мамлакатлар рўйхатида 8-ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон уч йил ичида ялпи ички маҳсулотни аҳоли жон бошига деярли 2 минг долларга етказмоқчи.

Молия вазирлигининг 5 декабрь куни билдиришича, 2021 йилда Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот 1 956 доллар бўлади.

Жорий йилнинг сентябрь ойигача ялпи ички маҳсулот ҳажми аҳоли жон бошига ҳисоблаганда 894 долларни ташкил этган. Молия вазирлиги йил охиригача бу кўрсаткич 1200 долларга етишини башорат қилмоқда.

2017 йилда ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 948 долларни ташкил этганди.

Молия вазирлиги аҳоли жон бошига даромад 2000 долларни ташкил этиши тўғрисида нефт ва олтин нархларининг кескин пасайиши, захира валюталарининг девалвацияси, инфляция даражасининг кескин ўсиши каби ташқи эҳтимолларни ҳисобга олмаган ҳолда башорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG